Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ховос туман адлия бўлими бошлиғи раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан тумандаги “Шарқобод” МФЙда хонадонма-хонадон юрилиб аҳолининг турмуш тарзи, муаммолари ўрганилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси халқни бирдамликка, янада ҳамжиҳатликка чорламоқдаки, буни мутасадди идоралар вакилларининг маҳаллама маҳалла, уйма-уй юриб халқ билан ҳамнафас бўлиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш, муаммоларини ўрганишдек  эзгу ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу каби хайрли ишларда адлия органлари ҳам фаол ҳаракатда. Ховос туман адлия бўлими бошлиғи раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан тумандаги “Шарқобод” МФЙда хонадонма-хонадон юрилиб аҳолининг турмуш тарзи, муаммолари ўрганилди. Мулоқот жараёнида ҳаётий зарур масалалар юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқароларга оиланинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашда томорқадан унумли фойдаланиш, картошка ва бошқа сабзавотлар заҳирасини яратиш тўғрисида маслаҳатлар берилди.