Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳуқуқшунос маслаҳати оммага


Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил " Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди.

Ушбу йилда бошқа соҳалар қатори ёшлар масаласи ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб мақсадли ишлар амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу боис Сирдарё туманида аҳоли саломатлигини текшириш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилиб "Истиқбол" маҳалласида яшовчи 221 нафар фуқароларнинг соғлиғи текширилди.

Соғломлаштириш тадбири давомида фуқаролар учун ҳуқуқшунос маслаҳати ҳам ташкил қилинди.

Шу куни Сирдарё туман адлия бўлими томонидан 88 нафар фуқарога зарур ҳаётий масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар, бепул маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими