Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

МУРОЖААТНОМА МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА


Сўнгги йилларда республикамизда юз берган табиий ва техноген офатлар, куз-қиш мавсумида содир бўлаётган ёнғин ва бошқа кўплаб нохуш ҳолатлар бу борадаги мавжуд тизимни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида юртимизда барпо этилаётган кўплаб йирик объектлар ва баланд қаватли биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини ташкил этиш,шунингдек, соҳанинг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Сирдарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Мурожаатнома мазмун-моҳияти соҳа ходимларига батафсил тушунтирилди. Тадбирда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Дилноза Умурзоқова ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.