Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Мудофаа салоҳиятини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар изчил давом эттирилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси жойларда кенг ўрганилмоқда, муҳокама қилинмоқда.

Ховос туман адлия бўлими томонидан тумандаги 7-сонли чегара қўшинлари ҳарбий қисм хизматчилари учун ташкил этилган тарғибот тадбири ана шу мақсадлар учун хизмат қилди.

Мурожаатномада Қуролли Кучларимиз қудратини, қўшинларнинг профессионал ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тарғибот тадбирида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш борасида Мурожаатномада қайд этилган устувор вазифалар тўғрисида Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов  иштирокчиларга кенг маълумотлар берди.

Мурожаатнома тарғиботига бағишланган тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими