Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғиботи давом этмоқда


Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими ва Гулистон шаҳар Адлия бўлими ҳамкорлигида Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Отабек Холматов ўз маърузаси билан иштирок этди ҳамда суд ҳуқуқ соҳасида ва бошқа йўналишларда амалга оширилиши белгиланган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида Мурожаатномада қайд этилган устувор вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мурожаатнома тарғиботига бағишланган тадбирлар жойларда давом этди.
Шу куни тарғибот гуруҳи Гулистон шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда ҳам бўлишди. Уйма-уй юрган ҳолда аҳолига мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Худди шундай тадбир Халқ таълими, Молия, Маданият бўлими, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Гулистон шаҳар бўлимларида ҳам ташкил қилинди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими