Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

САЛОМАТЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА


Спорт - соғлиқ гарови. Ушбу нақлга амал қилган ҳолда Сирдарё вилояти адлия бошқармасида доимий равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бугун эрта тонгдан бошланган бадантарбия машғулотлари ходимларга тетиклик, соғлом руҳ, меҳнатга шижоат бағишлаган бўлса, ажабмас.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Адлия бошқармаси ходимлари ҳам бу жараёнда ўз хоҳиш-истаги билан иштирок этмоқда. Ходимлар ўртасида футбол, баскетбол, стол тенниси бўйича мусобақаларни ҳам ташкил этиб келмоқдамиз. Мақсадимиз аниқ - соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, - дейди бошқарма бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов.

    Дарҳақиқат, саломатлик - бебаҳо неъмат. Буни яхши англаган адлия ходимлари барча спорт тадбирларида фаоллик намунасини кўрсатишмоқда.


    Дилноз Умурзоқова,

    Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси