Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

"Энг фаол ҳуқуқий тарғиботчи" давлат органлари ва ташкилотлари юрисконсультлари орасидан сараланди


Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомда давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиши юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларидан бири этиб белгиланган. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишда давлат органлари ва ташкилотлари юрисконсультларининг ролини кучайтириш, соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатларини тарғиботнинг самарали усулларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб қилиш орқали ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан   “Энг фаол ҳуқуқий тарғиботчи” уч босқичли танлови ўтказилди. Танловнинг биринчи босқичида 90 нафар талабгор амалга оширган тарғибот ишлари бўйича маълумотларни тақдим этдилар. Улар орасидан сараланган 30 нафар номзод танловнинг кейинги босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Танловнинг иккинчи босқичида тест саволлари орқали юрисконсультларнинг ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди.
Учинчи босқич якка тартибдаги суҳбат асосида ўтди. Бу иштирокчиларнинг билими, нотиқлиги ва ҳозиржавоблигини намоён қилди.

 “Энг фаол ҳуқуқий тарғиботчи” танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия томонидан иштирокчилар баҳолаб борилди. Танловнинг якуний натижаларига кўра,  

3-ўрин Сирдарё вилоят инвестицияси ташқи савдо бошқармаси бош юрисконсульти Зоир Қаюмовга,


2-ўрин Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлими юрисконсульти Шавкат Акрамовга,
1-ўрин Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими юрисконсульти Ҳилола Сулаймонбековага насиб этди.
Ғолибларга Адлия бошқармасининг диплом ва совғалари топширилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими