Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ўтказилди


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16 декабрь куни Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши, ҳамда Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Короновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таьсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-652-сон Қонуни, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сон Қонуни ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-263-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ва тушунтириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш ҳамда қонун устуворлигини таьминлаш мақсадида 2 ва 4–сонли умумий ўрта таьлим мактабларида ўқувчи ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков иштирок этди ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш баробарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими