Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

"Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак"


"Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак" шиори остида Сайхунобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ходимлари ҳамда туман ИИБ участка нозирлари учун Сайхунобод туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси Сайхунобод тумани вакиллиги ҳамда Сайхунобод тумани адлия бўлими ташаббуси билан жорий йилнинг 15 декабрь куни Сайхунобод тумани саноат коллежи биносида семинар тренинг ўтказилди. Ушбу семинар тренингни туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари Б.Маматқулов ҳамда У.Бурхонова очиб бериб фаолият бўйича маълумотлар билан иштирок этувчиларни таништириб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси Сайхунобод тумани вакиллиги масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб ҳозирги кунда маҳаллалардаги муаммолар ечими билан боғлиқ бўлган масалалар кўтарилди. 
Шунингдек, семинар жараёнида Сайхунобод тумани адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига оид моддалари, қонунлар билан уларга берилган ваколатлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва участка нозирларига Ўзбекистон Республикаси "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни билан берилган ваколатлари, Ўзбекистон Республикаси "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонунида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонида белгиланган вазифалар тушунтириб ўтилди.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати