Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Алимент тўловчининг чет элга чиқиш тартиби.


Савол: Мен икки йил олдин турмуш ўртоғим билан қонуний ажрашганман ва ҳозирда 1 нафар фарзандим учун алимент тўлаб келаман. Мен ишлаш мақсадида чет элга чиқишим зарур лекин чет давлатларга чиқишим учун чеклов қўйилган. Шунга нима қилишим керак?

Сардоба тумани Дўстлик маҳалласи И.Т.Солиевдан

Жавоб: «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-1-моддаси 6-қисмига кўра: Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахсларни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан (55,750,000 сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.

Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек чиқиб кетишга чеклашни олиб ташлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак сиз чет элга чиқиш учун қўйилган тақиқни олиб ташланиши учун алиментларни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак бўлади.

Саволга Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси И.А.Юнусов жавоб берди.