Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида адлия ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди


“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида адлия ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди

@huquqiytarg'ibot


Фото Бозорбой Карабаев

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, спорт турларини оммалаштириш ҳамда адлия органлари ходимлари ва хотин-қизлари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида тадбир ташкил қилинди.

Ушбу спорт тадбири дастлаб эрта тонгдан адлия бошқармасида батантарбия машғулотлари билан бошланди.


Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Тадбирнинг асосий қисми Сирдарё вилояти юридик техникумида мини футбол мусобақаси билан давом этди.


Фото Бозорбой Карабаев

Мусобақада вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва юридик техникум ходимларидан таркиб топган 6 та жамоа иштирок этди. 1-гуруҳ биринчи ўйинда “Ҳуқуқшунослар” ва “Ғолиблар” ўртасида кечган баҳс “Ҳуқуқшунослар" фойдасига ҳал бўлди.


Фото Бозорбой Карабаев

 2-гуруҳ биринчи ўйин “Йулбарслар” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйинда “Йўлбарслар”нинг қўли баланд келди. 2-гуруҳ иккинчи уйинда “Арсенал” “Фемида” жамоаси устидан ғалаба қозонди.


Фото Бозорбой Карабаев

1-гуруҳ учинчи ўйинда “Ҳукукшунослар” “Қалкон” жамоасига қарши ўйнаб ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2-гуруҳ иккинчи ўйинда “Йулбарслар” “Фемида” жамоасини мағлубиятга учратди.


Фото Бозорбой Карабаев

Ярим финалда “Ҳукукшунослар” жамоаси “Арсенал” жамоаси билан рўбару келиб яна ғалаба қозонишди.


Фото Бозорбой Карабаев

Иккинчи ярим финалда “Йулбарслар” ва “Ғолиблар” жамоалари ўртасида кечган баҳс “Ғолиблар” жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Мусобақанинг ярим финал ўйинларида шиддатсиз жанг бўлди. “Арсенал” жамоаси  “Йулбарслар” жамоасини забт этди.


Фото Бозорбой Карабаев

 Мусобақанинг финал босқичи кескин тус олди. Майдонда “Ҳуқуқшунослар” ва “Ғолиблар” бор маҳоратларини намойиш қилиб, ўзига хос комбинациялар ва чиройли ўйин тақдим этдилар. Мақсад эса аниқ – ғолиблик учун кураш. Ушбу маросасиз жангда туман адлия бўлимининг “Ғолиблар” жамоасига омад кулиб боқди.

Натижаларга кўра, 3-ўрин “Арсенал” жамоасига, 2-ўрин “Ҳуқуқшунослар” жамоасига, 1-ўрин “Ғолиблар” жамоасига насиб этди. Улар ўз номига муносиб турнир ғолиби сифатида чемпион ҳамда кубок соҳиби бўлишди.


Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Мазкур турнир адлия ходимлари орасидан кучли футболчилар номини ҳам кашф қилди.

“Йўлбарслар” жамоаси “Энг аҳил жамоа” сифатида эътироф этилган бўлса, Сафарбой Тоғаев “Энг яхши дарвозабон”, Жавоҳир Сайимов “Энг яхши ҳужумчи”, Сиржиддин Тугилов “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига сазовор бўлишди.


Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Тадбир ниҳоясида ғолибларга Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг диплом ва совғалари топширилди.


Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Фото Бозорбой Карабаев

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими