Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда олиб қўйишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берсангиз?

Тохиржон Шукуров, Сайхунобод тумани


Жавоб: Фуқаролик кодексининг 285-моддасида агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи тадбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши кеpак бўлган ҳақ суммасидан ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азиз Мавлонов жавоб берди.