Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилади


Алоҳида турдаги товарларнинг республикага ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш, уларнинг самарали ҳисобини таъминлаш, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ошириш мақсадида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 737-сонли қарорига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб алкоголь ва тамаки  маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация қилиш орқали мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади.

Шунингдек, мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланади.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасида видеоконференция кўринишида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги вилоятда фаолият юритаётган 30 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ва адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда таъкидландики, 2021 йил январь ойидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулотларнинг ассортименти тўғрисидаги маълумотларни киритиш 2020 йил 12 декабрига қадар бажарилиши белгиланган. Шунингдек, маркировкалаш учун жойни ҳисобга олган ҳолда этикеткалар босиб чиқариш тўғрисида ёки 2021 йил 1 январгача ишга туширилишини таъминлайдиган этикеткаларни (контр этикеткалари) босиб чиқариш учун ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим тузиш 2020 йил 20 декабрга қадар муддатларда амалга оширилиши эслатиб ўтилди.

Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш мажбурияти ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юкланганлиги қарорнинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган. 2021 йил 1 мартдан бошлаб мазкур қарорга асосан маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланаши ҳам шу бандда кўрсатилган. Мулоқотда қарорнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими