Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Бош Қомусимиз – Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

Ҳар йили 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана сифатида қизғин нишонланади. 

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Бош Қомусимиз – Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов кириш сўзи билан очди.

- Бугунги кунда асосий Қонунимиз демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизнинг осойишта, фаровон турмушини таъминлаш, мамлакатимизнинг бутун дунё миқёсидаги мавқеини юксалтиришда қудратли ҳуқуқий пойдевор сифатида тан олинди. Конституциямизнинг саҳифаларини варақларканмиз, биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги ҳамда демократия тамойиллари мужассам бўлганлигига иқрор бўламиз.Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади, - дея таъкидлади Ж.Нуритдинов ўз маърузасида.
 Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди.Конституция куни муносабати билан ҳамда самарали меҳнати, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Санжар Ўрмонов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азиз Мавлонов Ўзбекистон Респуликаси адлия вазирининг "Фахрий ёрлиғи" билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда фидойи ходимлардан бир гуруҳига Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.
-Камтарона меҳнатимиз улуғланганидан, бугунги эътибордан беҳад мамнунмиз. Ушбу рағбат бизга катта масъулият юклайди, - дейди бошқарманинг Молия-иқтисод бўлими бош маслаҳатчиси Саодат Шодмонқулова.

– Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда янада шижоат билан меҳнат қиламиз, - дейди Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Наил Тагиров.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қутлуғ сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими