Янгиликлар
02
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА!
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ҳудудларда тадбирлар давом этмоқда. Сирдарё тумани адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, "Мадад" ННТ Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси маслаҳатчиси Ў.Жабборов ҳамда “Шоликор” МФЙ аъзоси билан ҳамкорликда маҳаллада уйма-уй юриб темир дафтарга киритилган хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганишди. Уйма-уй юриш жараёнида фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, мерос қолган уй-жойни расмийлаштириш юзасидан қилган мурожаатларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.