Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Зўравонликка қарши 16 кун


“Зўравонликка қарши 16 кун”. Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” биносида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай номланди.

Тадбирда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси, “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази”нинг Сирдарё вилоят бўлими ҳамда 11 та туман (шаҳар) бўлинмалари, Гулистон шаҳар карлар жамияти, Гулистон шаҳар Ногиронлар жамияти ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПҚ-3827-сонли қарори мазмун-моҳияти тўғрисида Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури  тўғрисида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими