Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

2020 йил 29 ноябрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 10-Мирзачўл ҳамда 26-Ёшлик сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати сайлови бўлиб ўтди.

Сайлов натижаларига 10-Мирзачўл сайлов округидан Тадбиркорлар
ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан – Камбаров Бунёд Хасанбаевич (1984 йил туғилган, Гулистон шаҳар “Бек-Қурилиш-Авто” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўринбосари – молиявий ишлар бўйича ижрочи директори лавозимида ишлайди, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшайди), 26-Ёшлик сайлов округидан эса Ўзбекистон Экологик партиясидан – Хонназаров Шохрух Эргашевич (1977 йил туғилган, Сирдарё вилояти Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясининг бошлиғи лавозимида ишлайди, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшайди), Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари этиб сайланди.

Бўшаб қолган мазкур депутатлик ўринлари учун қайта сайлов бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди.