Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари давом этмоқда


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда адлия органларининг алоҳида ўрни ўрни бор. “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган хайрли ташаббус ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва “Мадад”ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар томонидан Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларидан “Темир дафтар”га киритилган ишсиз ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини ўрганилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишлари давом этмоқда.
Сайхунобод туманига масъул ишчи гуруҳ “Турон” ҳамда “Шодлик” МФЙларида бўлди. Шу кунга қадар Сайхунобод туманида лойиҳа доирасида 250 дан ортиқ фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Шундан 218 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 23 та мурожаатлар қабул қилинди.
Уйма-уй юриш жараёнида фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бир қаторда одам савдоси, электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари, шунингдек ҳаётий зарур бошқа масалалар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди. 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими