Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари учун “Ҳуқуқий ахборот соати” ташкил қилинди.


Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш йўлида шараф ва масъулият билан хизмат қилмоқда. Айниқса, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда соҳа ходимларининг ўрни беқиёс. Миллий гвардия ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бошқармада "Ҳуқуқий ахборот соати" ташкил қилинди.

Тадбирда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароит ва имтиёзлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мулоқотда  «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ҳам сўз борди. Лойиҳада белгиланган Миллий гвардиянинг асосий вазифалари, тузилиши, шахсий таркиби, ҳуқуқий ҳолати, фаолият йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.  

Учрашув қизғин-савол-жавобларга бой бўлди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими