Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Кадастр ҳужжатини расмийлаштиришда йўл қўйилган хато бартараф қилинди


Икром Бекназаров отаси билан бир уйда - Оқолтин тумани, “Обод” МФЙ, “Янги Авлод” кўчаси 5/2-уйда истиқомат қилар эди. Яқинда Икромжоннинг отаси Сотволди Бекназаров оламдан ўтди.  Келди-кетди, маъракаларни ўтказиб бўлгач, у уй-жойни ўзининг номига расмийлаштириш мақсадида нотариусга мурожаат қилди, бироқ мерос гувоҳномасини ололмади. Чунки ушбу уй-жой 2014 йилда отаси Сотволди Бекназаровнинг номига расмийлаштирилган бўлиб, кадастр ҳужжатларига  Ермулккадастрнинг Оқолтин туман филиали томонидан нотўғри манзил  ("Мустақиллик" МФЙ, “Муқумий” кўчаси 5-уй 2-хонадон) киритилган экан.

Икромжон муаммога ҳуқуқий ечим излаб Оқолтин туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат ўрганиб чиқилиб, адлия бўлимининг кўмаги билан фуқаро яшаётган уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда Ермулккадастрнинг Оқолтин туман филиали томонидан йўл қўйилган “қўпол” хато бартараф қилинди ва кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи расмийлаштириб берилди.  

Икром ака адлия бўлимидан мамнун, чунки яшаш хонадонининг кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо барҳам топди.


Турсунбой Каримов,

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи