Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен 2010 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман, ҳозирда корхонанинг молиявий аҳволи яхши эмас. Шу боис корхонани банкрот деб топса бўладими, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?

                                                                   С.Турғунов, Сайхунобод тумани 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 27-моддасига асосан, банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни, шунингдек пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар киради.

Шунга кўра, корхонани банкрот деб топиш мумкин.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.