Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ховос туман тиббиёт бирлашмаси шартнома шартларини бузди


Ҳар бир мурожаат - бир тақдир. Инсон қачонки кимгадир, нимагадир эҳтиёж сезса, у ёки бу кўринишда тўсиқларга учраса, давлат идораларининг эшигини тақиллатиб боришга мажбур бўлар экан.

“SIRDARYO GRAND UQUV”  нодавлат нотижорат таълим муассасаси раҳбари Илҳом Исаев ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали мурожаат қилишга мажбур бўлди. Боиси, НТМ томонидан 2019 йил ноябрь ойида Ховос туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилинган, бироқ бажарилган ишлар учун тиббиёт бирлашмаси томонидан шартномада назарда тутилган тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.

Мазкур мурожаат Сирдарё вилоят адлия бошқамаси томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, “SIRDARYO GRAND UQUV”  нодавлат таълим муассасаси ва Ховос туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида 2019 йил 14 ноябрда тузилган 50-сонли шартномага асосан НТМ томонидан тиббиёт бирлашмасида меҳнат муҳофазаси бўйича ташкил этилган ўқув машғулотлари учун тиббиёт бирлашмаси 10 млн. сўм пул маблағини тўлаб бериши белгиланган. Бироқ, шартнома шартлари бузилган.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинди ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан тадбиркорга 10 млн.сўм пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.

Ирода Муҳаммадиева,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси