Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди


Мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, шу жумладан ҳарбий соҳада ҳам. Соҳага оид қонунчиликни тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Ховос туман адлия бўлими томонидан 92 52 ҳарбий кисм 7 чегара қўриқлаш взводида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ, бурч ва масъулияти, қонунларда назарда тутилган имтиёзлари тўғрисида маълумотлар берилди.

- Меҳнат жамоаларида, таълим муассасалари, маҳаллаларда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қиламиз. Шу нарсага амин бўляпманки, бугун аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бормоқда. Бугунги тадбир ҳам қизғин савол-жавобларга бой бўлди, ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди, - дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов.

Cирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими