Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг вилоят босқичи ғолиблари Адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди


Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида ўтказилаётган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови иқтидорли ёшларни яна бир карра синовдан ўтказди.

Мазкур танловнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида Сирдарё вилоятидаги умумий ўрта таълим мактаблари, лицей, касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек олий таълим муассасаси талабалари фаол иштирок этдилар.

Танловнинг вилоят босқичи юқори савияда ташкил қилиниб, ғолиблар саралаб олинди.

   Натижаларга кўра 1-гуруҳ кесимида:

1-ўрин Гулистон шаҳридаги 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Гулнора Раимбердиева

2-ўрин Гулистон шаҳридаги 17-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Чарос Тўрақулова

3-ўрин Сирдарё туманидаги 20-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Умида Ҳалимова

 2-гуруҳ кесимида:

1-ўрин – Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети талабаси Шерзод Йўлдошев

2-ўрин – Гулистон давлат университети физика-математика факультети талабаси Зуҳра Маматова

3-ўрин – Гулистон давлат университети филология факультети талабаси  Ёрқинжон Ҳайитбоев

3-ўрин – Гулистон давлат университети филология факультети талабаси Зарнигор Абдуолимовага насиб этди ҳамда улар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Ғолибларга Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.

❗️ Эслатиб ўтамиз республика босқичида ғолиб бўлган ёшлар Конституция куни ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими