Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайёра опа адлия ходимларидан миннатдор


Сайёра Норова 26 йил Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида шифокор бўлиб ишлади. Саломатлиги билан боғлиқ баъзи муаммолар сабаб 2020 йил 1 июль куни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга мажбур бўлди ва бутун эътиборини соғлигини тиклашга қаратди.

Сайёра опанинг 2 нафар фарзанди бор. Тўнғич фарзанди 2019 йилда, иккинчи фарзанди 2020 йилда олий ўқув юртига контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Сайёра опа боқувчисини йўқотган. Шу боис фарзандларининг ўқиши ва оила эҳтиёжи учун моддий қийинчиликларга дуч келди.

Касбини севган Сайёра Норова ишга қайтиш илинжида аввал ишлаган қадрдон даргоҳи – Сардоба туман тиббиёт бирлашмасига бир неча маротаба мурожаат қилди. Бироқ “ишдан кетганлар қайта ишга олинмайди” дея  унга рад жавоблари берилди.

Наҳотки ишдан кетган ходим қайта ишга олинмаса? Бу қайси Қонунда ёзилган? Ана шу саволларга жавоб топиш мақсадида Сайёра Норова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан батафсил ўрганилди.

Адлия аралашуви билан фуқаро Сайёра Норова Сардоба туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 162-сон буйруғига асосан Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси КТМПсига 0.5 штат бирлигида КТМП (скрининг) УЗИ шифокори ва 0.5 штат бирлигида КТМП УЗИ шифокори вазифасига ишга қабул қилинди.

Ишга жойлашиш масаласини ижобий ҳал қилишда кўрсатилган амалий ёрдам учун адлия органларининг масъул ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деб ёзади Сайёра Норова ўз ташаккурномасида.


А.Мавлонов, Т.Каримов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари