Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди


Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш   адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Шундан келиб чиқиб, Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан  532-сонли Сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш мақсадида семинар ташкил қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси (Академия) ташкил этилди. 

Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар учун ҳарбий тиббиёт соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан биридир. 

Мулоқотда мазкур таълим муассасасига номзодларни саралаб олиш тартиби тушунтирилди.

Учрашув эркин мулоқот майдонига айланди. Ҳарбийларни қизиқтирган бошқа ҳаётий масалалар юзасидан саволларга Гулистон шаҳар адлия бўлими бўлими ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими