Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди


Янгиер шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 08 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриб темир дафтарга киритилган оилаларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди. Уйма-уй юриш жараёнида аҳолига электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Қамбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-хунарга ўқитишга қаратилган ҳамда бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мисол учун, бўлим томонидан Янгиер шаҳар “Шодлик” МФЙ Фазогирлар кўчаси 1/6-уйда яшовчи фуқаро Ш.Разакованинг ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эканлиги, шу сабабли кредит олишда қайси банкга мурожаат қилиши  кераклиги тўғрисида тушунча беришни сўраб қилган оғзаки мурожаатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан 2020 йил 1 январдан бошлаб дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ орқали амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими