Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Мамлакатимизда  шиддат билан демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, айниқса нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги ривожланиш жараёнларида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари ва кейинги йилларда қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан биргаликда 2020 йил 20 ноябрь куни “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” биносида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш хусусида атрофлича сўз борди.

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев маъруза қилди.

Тадбир жараёнида фонд томонидан III-чорак мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.


Шунингдек, фонд томонидан ташкил этилган грантлар танловининг I-босқич якуни, жамоат фонди иш фаолиятини самарали ташкил этиш учун фонднинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда жамоат фонди томонидан ташкил этилаётган грантлар танловининг II босқичини эълон қилиш масалалари кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими