Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия бошқармаси ва юридик техникум ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди


Спорт – соғлик гарови. У инсоннинг руҳан ва жисмонан етук бўлишида катта аҳамият касб этади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида спортнинг футбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича тез-тез мусобақалар ўтказиб турилади.

Бу галги мусобақада адлия  ва юридик техникум  ходимлари спортнинг футбол тури бўйича майдонга тушишди. Ғолиблик учун жамоалар ўртасида кечган кураш  адлия бошқармаси фойдасига ҳал бўлди.

- Биз соғлом турмуш тарафдоримиз. Шу боис ақлий меҳнатдан бироз чекиниб, ходимлар ўртасида мана шундай тадбирлар уюштириб турамиз. Спорт билан шуғулланган инсон ҳамиша соғлом ва тетик бўлади, қолаверса, бу меҳнат унумини ҳам оширади, - дейди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Жуманиязов.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими