Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади.


Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18: 00дан бошлаб "Халқлар дўстлиги" ва "Туркистон" саройлари, "Пойтахт" бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Алишер Навоий номидаги давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.

Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.