Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қайси нотариал ҳаракатлар бекор бўлди, қайсилари янги жорий этилди?


Кейинги йилларда мамлакатимизда ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан нотариат соҳаси ҳам четда қолмади.

2020 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич хусусий нотариуслар ташкил этилди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар 2020 йил 1 январдан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасига бирикдилар.

Шу билан бирга нотариал ҳаракатларда ҳам қатор ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, мол-мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда бир қатор талаблар бекор қилинди. Бунга кўра, 2020 йил 1 январдан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан тypapжойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб қилинмайдиган бўлди.

Худди шу санадан яқин қариндошлар (ота-бола, она-бола, ака-ука, опа- сингиллар) ўртасида тасдиқланадиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончномалар бекор қилинди.

Бундан ташқари, 1 январдан корхоналарни ижарага бериш, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилиниши жисмоний ва юридик шахслар учун енгиллик яратди.

Шу билан бир қаторда, 2020 йил 1 январдан бир қатор янги нотариал ҳаракатлар жорий этилди.

Яъни:

фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш, гувоҳларнинг кўрсатмаларини ёзиб олиш. ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш.

мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифасини, муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектини тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.

Жисмоний ва юридик шахслар учун қуйидаги қулайликлар ҳам яратилиши кўзда тутилган.

— кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда МИБнинг ваколатига кирадиган коммунал хизмат бўйича қарздорлик ҳақида маълумотлар фақат бюронинг ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилиши,

— агар тарафлар турли ҳудудларда бўлса, ўша ҳудуддаги нотариал идорада видеоконференцалоқа орқали нотариал тасдиқлаш йўлга қўйилиши,

— очиқ ахборот тизимидаги айрим ҳужжатларнинг электрон шакли мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатларнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуққа эга бўлиши,

Республикада нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар нотариусга тақдим этилмай,  уларни ноёб рақам билан текшириш мумкин бўлиши,

Нотариусга мурожаат қилишда тизим орқали электрон навбат олиши ва ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб куйиш хизмати жорий этилиши,

Нотариал архивда сақланаётган ҳужжатлар нусхаларини ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкони яратилиши,

— мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни тасдиқлаш, ижро хатини ёзиш, таржимани шаҳодатлашда электрон имзодан фойдаланиш,

— аризаларни электрон рақамли имзо ва видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш,

— жисмоний ва юридик шахсларга масофадан туриб хизмат кўрсатишда, расмийлаштиришда ҳужжатларни мижозга курьер орқали етказиб бериш имконининг яратилиши,

Фармонда 2024 йил 1 январга қадар нотариал архивда сақланаётган кўчмас мулк билан боғлиқ мулкка бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи битимлар рақамли кўринишга  белгилаб қўйилди.

Бугунги пандемия шароитида карантин коидаларига амал килиб фаолият кўрсатаётган нотариусларга бу янгиликлар жисмоний ва юридик шахсларга шаффоф ва адолатли хизмат кўрсатишига асос бўлади.

Айтиш жоизки, пандемия даври ҳаммамиз учун синовли давр бўлди. Фуқароларнинг кўпчилиги уйда ўтирса-да, ҳаёт давом этди. Ҳаётий муҳим нотариал ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келди. Ҳозирги кунда карантин шароити юмшаган, биз ҳам ўзимизни ва юртдошларимиз ҳаётини хавф остида қолдирмасликка ҳаракат қилиб, фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз. Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиб, мижозларнинг электрон навбат орқали, бирма бир белгиланган вақтда келиб кетишлари таъминланмоқда.

 Ойгул ЗОКИРОВА,
Янгиер шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус