Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ЯНГИЕР ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


Сайёр қабуллар аҳолини қайнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топишда муҳим омилдир. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев ва Янгиер шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари томонидан Янгиер шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди. Унда соғликни сақлаш, бандлик бошқармалари, бюжетдан ташқари пенсия жамғармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 таси қаноатлантирилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида коммунал соҳа, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун кредит олиш масаласида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бибимариям Норматова Янгиер шаҳар Бинокор маҳалласида истиқомат қилади. Унинг санаторияга йўлланма олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жойида ҳал қилиниб, Сирдарё вилоят Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонасига йўлланма берилиши таъминланди.

Янгиер шаҳридаги “Анора Ая” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Бозоров МЧЖ биносида анчадан буён дезинфекция ишлари олиб борилмагани, дезинфекция ишларини ташкил қилишда амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат ҳам жойида ҳал қилинди. МЧЖ ва ДСЭМ ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланиб, бинода дезинфекция ишлари амалга ошириладиган бўлди.
Замира Темирова анчадан буён ишсиз эди. Сайёр қабулда иш сўраб қилган мурожаати унга тикувчилик билан шуғулланиш учун имконият яратди. Адлия органларининг кўмаги билан “Ҳунар рисқ” МЧЖ раҳбари Б.Бўтаева ва фуқаро З.Темирова ўртасида 2020 йил 6 ноябрь куни 3-сонли меҳнат шартномаси имзоланди. Энди Замира Темирова МЧЖда тикувчи вазифасида иш бошлайди.
Хулоса ўрнида айтганда, бу каби сайёр қабуллар адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, шунингдек, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда мустаҳкам асосдир.