Янгиликлар
09
ҲАР БИР ФУҚАРОНИ РОЗИ ҚИЛИШ –АСОСИЙ БУРЧИМИЗ
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, туман-шаҳар адлия бўлимлари раҳбарларининг жойларда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилди.
Хусусан, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жорий йилнинг 6 ноябрь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раҳбарлигида вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси Янгиер шаҳар бўлими, Янгиер шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги Халқ қабулхонаси биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилиб, қабул жараёнида фуқаролардан 11 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 4 таси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди. Шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган 7 та мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилиниб, назорат остига олинди.
Айниқса, оммавий сайёр қабул жараёнида айрим назоратга олинган мурожаатлар жойига чиқиб ҳал этилиши таъминланди.
Хусусан, “Обод юрт” МФЙ Т.Жўрабоев кўчаси 16 уйда яшовчи фуқаро Т.Шариповнинг юраги касал эканлиги, шу боис кардиология марказига ордер олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида жойида кўриб чиқилиб, ордер берилиши таъминланди.
Шунингдек, Т.Малик кўчаси 10 уй 4-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Шодиеванинг икки фарзанди борлиги, хозирги кунда хеч қаерда ишламаётганлиги тўғрисидаги ҳамда Бобур МФЙдаги 15 уйда яшовчи фуқаро З.Темированинг ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари жойида Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, ҳар иккала фуқаронинг шаҳардаги “Хунар ризқ” масъулияти чекланган жамиятига чевар сифатида ишга қабул қилиниб, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, “Бинокор” МФЙ “Бастакор” кўчаси 19 уйда яшовчи фуқаро Р.Сапарованинг соғлиғини тиклаш учун санаториияга йўлланма берилишида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати жойига чиқилиб, санаторияга йўлланма берилиши таъминланди.