Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги 10 дан ортиқ вакант лавозимлар (https://telegra.ph/sv-11-04-60)га танлов ва танловсиз ишга қабул қилинади!


Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади:

1.     Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари – 1 нафар;

2.     Психолог – 1 нафар;

3.     Ахборот–ресурс маркази директори – 1 нафар;

4.     Бош бухгалтер – 1 нафар;

5.     Шартномавий таълим хизматлари бўлими етакчи мутахассиси – 1 нафар;

6.     Кадрлар бўйича инспектор – 1 нафар;

7.     Девонхона мудири – 1 нафар;

8.     Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис - 1 нафар;

9.     Ҳуқуқшунослик (Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Конституциявий ҳуқуқ, Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Рим ҳуқуқи) фанлари учун ўқитувчилар - 2 нафар.

Қуйидаги вакант лавозимларга танловсиз ишга қабул қилади:

1. Слесарь-сантехник - 1 нафар;

2. Электромонтёр – 1 нафар;

3. Дурадгор– 1 нафар;

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 19 ноябргача sir.yuridik@adliya.uz электрон манзили (мурожаат учун тел: 67/ 227-27-15/ 90 400 80-08) орқали қабул қилинади.

Номзодлар танловда иштирок этиш учун Сирдарё вилоят юридик техникумига юқоридаги электрон манзил орқали ариза билан мурожаат қилади.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

✅  номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

✅  тест синовларини ўтказиш;

✅  суҳбат.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг мутахассислик, психологик, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра

ҳар бир номзодни баҳолайди.

✳Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.

Юқоридаги вакант лавозимларга қўйилган малака талаблари:

1) олий ва ўрта махсус маълумотга эгалиги (лавозимига қараб);

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

4) мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.

5) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

7) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;  

8) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;

9) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.

Қўшимча маълумотлар:

✅  ойлик иш ҳақи лавозимга қараб (лавозим оклади) 750.000 сўмдан 2 000 000 сўмгача ташкил этади;

✅  Иш кўрсаткичларига қараб шахсий устама белгиланади;

✅  лавозимлар вазифасига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

Сизни:

✅  Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

✅  Гулистон шаҳрида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган муассаса;

✅  Муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик устама ва бошқалар);

✅  Қўшимча афзалликлар:

Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган жамоа.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати https://telegra.ph/Sirdaryo_viloyati_yuridik_tehnikumi ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Танлов Сирдарё вилояти юридик техникуми биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Эзгулик кўчаси.

Мўлжал: Гулистон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграмм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти юридик техникуми кадрлар бўлими