Янгиликлар
Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга!
Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов ҳамда Сирдарё туман "Мадад" ҳуқуқий маслаҳат бюроси раҳбари Ў.Жабборов биргаликда тумандаги Тараққиёт МФЙда уйма-уй юриб, "Темир дафтар"га киритилган 8 та оиланинг аёллари ва ёшлари муаммолари ўрганиб чиқдилар, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши таъминланди.
Жумладан, фуқаро Ф.Кандахорова ва С.Қосимоваларнинг газ баллон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Ш.Равибованинг ногирон фарзандига болалик нафақаси тайинлаш ҳамда С.Кандахаровнинг ёшга доир пенсияга чиқиш бўйича қилган мурожаатлари адлия бўлими томонидан назоратга олинди.
Худди шу куни Оқибат МФЙ раиси ҳамроҳлигида туман адлия бўлими масъул ходимлари К.Эрназаров ҳамда С.Ҳамроев ҳудуддаги "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг аъзолари бўлган 8 нафар ёшлар ва аёллар билан учрашдилар. Суҳбат давомида аёллар ва ёшларнинг ҳаёт тарзи, мавжуд муаммолари ўрганилди, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши таъминланди.
Ўрганиш жараёнида, фуқаролар М.Мусаева билан суҳбат ўтказилиб, “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори тўғрисида ҳамда хотин-қизларга кредит бериш тартиби борасида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Л.Дамрачеванинг уй-жойини таъмирлаш тўғрисидаги сўрови юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташкари фуқаролар Н.Тожибоева ва И.Бахиеваларнинг иш топишда амалий ёрдам сўраб килган мурожаатлари туман Бандликка кўмаклашиш марказига юборилиб, назоратга олинди.