Янгиликлар
“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ АМАЛДА!
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ННТлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қобилжон Аҳмаджонов: Хусусан, вилоятимиз ҳудуди вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган жами ННТлар ва уларнинг ҳисобга олинган бўлинмалари сони 444 тани (давлат рўйхатидан ўтган ННТлар 279 та, ННТнинг ҳисобга олинган бўлинмалари 165 та) ташкил қилади. Шу билан бирга, вилоятимизда жами 86 та (исломий диний ташкилотлар 75 та, ноисломий диний ташкилотлар 11 та) диний ташкилотлар фаолият юритиб келмоқда.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 982-сонли “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган 108 та СИУлар қўшилиш йўли билан ҳар битта туманда биттадан бўлган ягона СИУларга бирлаштирилди. Ҳозирда вилоятимизда фаолият юритиб келаётган ягона СИУлар сони 8 тани ташкил қилади.
Вилоятимизда ҳозирги кунда 38 та ННТ, 31 та Жамғарма, 21 та Жамоат фонди, 58 та марказ, 41 та муассаса, 13 та жамоат бирлашмалари, 74 та жамият, 47 та Федерация, 20 та уюшма, 6 та Клуб, 12 та Қўмита, 24 та ассоциация, 3 та Палат ва Вилоятда доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судлари
5 тани ташкил этади.
Жорий йилнинг 9 ойида киритилган тақдимномалар сони жами 37 та бўлиб, шундан 2 таси ўрганиш натижаси бўйича, 35 таси ННТларнинг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботларидаги камчиликлар юзасидан киритилган ҳамда 1 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ва II чоракларга мўлжалланган иш режаларининг 33 ва 17-бандлари, бошқарма бошлиғининг
2020 йил 7 февралдаги 24-ум-сон буйруғига асосан 17-25 февраль кунлари 2015 йилнинг иккинчи ярим йиллиги ва 2016-2019 йиллар давомида устав фаолияти ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи махсус саволнома асосида вилоят давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича 168 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи номига қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2020 йил
27 февралда 07/03/8-сонли тақдимнома киритилган.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида тақдимнома ижроси таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2 нафар ходимига “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, Адлия вазирлигининг 2020 йил III ва IV чоракларга мўлжалланган иш режаларининг 33-банди, бошқарма бошлиғининг 2020 йил 9 сентябрдаги 124-ум-сон буйруғига асосан, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлими томнидан сўнгги уч йилликда қонун ва таъсис ҳужатларига риоя этилиши юзасидан 2020 йил сентябр ойида белгиланган саволнома асосида вилоят давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, 32 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлими номига 2020 йил
18 сентябрда 07/01/459-сонли тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимнома ижроси таъминланиб, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлимининг 4 нафар ходимига “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Бундан ташқари, ННТ ларнинг 2019 йилдаги ўз фаолиятлари ҳақидаги ҳисоботлари мониторинг қилинганда жами 35 та ННТ раҳбарларига тақдимнома киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида тақдимнома ижроси таъминланиб, 10 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шу билан бирга 3 нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ҳамда 17 нафар ходимлардан тушунтириш хатлари олинган.
2020 йилнинг 9 ойи давомида бўлим бошлиғининг шахсий қабул вақтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг жами сони 6 та бўлиб, уларнинг ҳар бирига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида ўтган даврда 4 маротаба телевидениеда, 6 маротаба радиода чиқиш қилинди. “Yangi Sirdaryo” газетасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка оид ҳамда “Янги Ўзбекистон” газетасида “Хотин-қизлар қонун ҳимоясида” номли мақолалари чоп этилди.
Шунингдек, бўлим томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари: мавжуд муаммо ва ечим ”, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида”, “Ислом сивилизацияси тараққиёт учун муҳим омил”, “МАДАД” ННТ – Халққа ҳуқуқий мадад бермоқда”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Ногиронлиги бўлган шахслар: мавжуд имтиёз ва муаммолар” ҳамда “Ўзбекистонимизда мавжуд бағрикенглик анъанаси бутун дунё мамлакатлари учун ибратли” каби мақолалар турли ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиниб келинмоқда.
Хусусан, бўлим томонидан жорий йилда “Миссионерлик ва прозелитизм огоҳлик ва жамоатчилик роли” ва “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатига олинган 11 та ноисломий диний ташкилот раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли “Диний маърифий фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгиланган устувор вазифалардан бири “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳада илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга фақат биргина йўл орқали эришиш мумкинлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача ўтказилган “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” ва “Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” мавзуларидаги давлат гранти 1 ва 2-танловлар якунига кўра, Парламент комиссияси томонидан Сирдарё вилоятидан бир қатор ННТларнинг ғолиб деб топилганлиги ҳам қувонарлидир.