Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ДИНЛАРАРО БАҒРИКЕНГЛИК-БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ


Бу, айни пайтда Ўзбекистоннинг барча соҳадаги ислоҳотларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши айнан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакат Президенти ва ҳукуматининг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний вазифаларга қаратаётгани юксак эътиборининг намунаси ҳамдир.

Қолаверса, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиққани жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортган эди. Мазкур ҳужжат барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, энг муҳими, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга қаратилгани билан эътиборга моликдир.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат”га асосланган жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ёт ғоялардан ҳимоя этиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижроси юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси  ва туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ИИБ, туман Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда 25 маротаба турли тадбирлар, учрашув, давра суҳбатлари ўтказилди.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш ҳамда “Жиноят олами” ғоясини тиклашга уриниш ҳолатларига барҳам бериш борасида вилоят адлия бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туман ва шаҳарларнинг жиноятчилик энг кўп содир этилган ҳудудларида аҳоли билан  учрашувлар, меҳнат  жамоаларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тумандаги диний ташкилотларда, туман ИИБ, туман Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар Иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилди.

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда олиб борилаётган онлайн тарғибот тадбирларида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари онлайн тарғиботда фаоллик кўрсатишяпти. Адлия ходимлари тарғиботни телевидение ва радио, асосан, ижтимоий тармоқлар орқали олиб боришмоқда. Аҳолидан онлайн мурожаатлар қабул қилиш учун мулоқот-чатлари ва ижтимоий тармоқларда гуруҳлар ташкил этилган.

Шу билан бирга, адлия масъул ходимлари  "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида  20 га яқин савол-жавоб мазмунида видеороликлар ҳам тайёрлаб ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Марказий ва маҳаллий электрон нашрларда 5 та таҳлилий мақола чоп этилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, жамият тараққиёти ва фаровонлиги миллатлараро, динлараро ўзаро бағрикенглик ва тотувлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этади. Мустақил ўлкамиз – Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, улар тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод ватан қуришнинг муҳим шартидир.

С.Тоғаев,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари