Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ –АМАЛДА! СИРДАРЁ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ АЗИЗЖОН МАВЛОНОВ:


Мисол учун, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил январь ойида Сирдарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасида ходимларга иш ҳақлари берилишининг аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан 2020 йил 1 февраль ойига қадар ўтган давр учун жами 73 нафар ходимларнинг 61 569 022 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, ходимларнинг 61 569 022 сўм иш ҳақини белгиланган тартибда тўлаб бериш бўйича “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижасида ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларнинг Сайхунобод туманлараро Агрокимё-ҳимоя минерал ўғитлар базасидан иш ҳақларини ундириб беришни сўраган.

Сайхунобод туманлараро Агрокимёҳимоя минерал ўғитлар базаси билан фуқаро Турғунбой Каражановнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномасида ўз вақтида иш ҳақини тўлаб берилиши кўрсатилган бўлсада, корхона томонидан жами 12 632 061 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларнинг фойдасига Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси ҳисобидан жами12 632 061 сўм иш ҳақини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилиб,  суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек,бўлим томонидан 2 та мониторинг, 8 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар жараёнида 5 137 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 65 та идорага огоҳномалар, 17 та идорага тақдимномалар ва 2 та маъмурий таклифлар киритилган. Натижада, 3 нафар шахс интизомий ва 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Фуқароларнинг манфаатида судга 7 та 20 683 млн сўмлик даъво аризаси киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, 17 та идорага тақдимномалар киритилиши таъминланди. Тақдимнома натижасида жами 1 млрд 15 млн 78 минг 872 сўм ундириб берилди.

Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан хорижий давлатлар тажрибасини ўрганилган ҳолда Вазирликка таклифлар киритилди.

Масалан, бўлим томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ўтказилган мониторинг натижалари бўйича миллий қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Ўрганиш натижасида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш юзасидан таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Бундан ташқари, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича АҚШ, Хитой, Канада, Япония, Германия, Исроил, Швеция, Австрия, Италия, Болгария, Украина, Россия Федерацияси, Буюк Британия ва Норвегия давлатларининг тажрибасини ўрганиш бўйича таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 170-сон қарорига мувофиқ, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш юзасидан таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига тақдим этилди.

 Инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва унинг манфаатлари турибди. 

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам хабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга хизмат қилади.     Биз бу борада тизимли тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқдамиз.