Янгиликлар
“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ АМАЛДА!
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассаслари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, 2020 йил 9 ойи давомида туманда фаолият юритаётган 57 та давлат органлари ва ташкилотларига, 38 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга янги қабул қилинган 928 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шулардан, 40 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 184 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, 432 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда 227 таси вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари етказилди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш чоралари кўрилди.
Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан 385 тадан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан, 113 маротаба ОАВларида, 190 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3727 та тингловчилар иштироки таъминланиши билан бирга, мавзуларга оид 425 та буклетлар тарқатилди.
Шунингдек, туман адлия бўлимига жорий йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 124 та мурожаатларнинг 84 таси бўлим ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва 47 таси ёки 60,3 фоизи қаноатлантирилиши таъминланди.
Мурожаатларни кўриб чиқишда, айрим фуқароларнинг қонунлар билан билан кафолатланган ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлигини аниқланиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Масалан, фуқаро М.Ҳамроеванинг тумандаги 18-сонли умумтаълим мактаби билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинганлиги бўйича мактаб директорига тақдимнома киритилиб, фуқаро М.Ҳамроева ишга тикланди.
Булардан ташқари, "Сирдарё вино" АЖдан 14 нафар ишчи ходимларнинг
36 млн сўмлик, "Бахт механика таъмирлаш устахонаси" МЧЖдан 4 нафар ишчи ва хизматчилари манфаатида 79 млн 335 минг сўмлик, “Агросервис Сирдарё МТП”нинг 3 нафар ишчи ва хизматчилари манфаатида 6 млн 270 минг сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича даъво аризалари фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилиб, иш ҳақлари ундирилиши таъминланди.
Сирдарё туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 9 ойи давомида қабул қилган жами 935 та қарорларидан 3 таси норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.
Булардан ташқари, ҳокимлик ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қабул қилаётган қарор ва фармойишлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, хулосалар берилмоқда.
Тумандаги 11 та давлат ораганлари ва ташкилотларидаги юридик хизматларининг фаолиятлари мувофиқлаштирилиб борилаётганлиги сабабли,
9 та штат бирликлари юридик хизмат ходимлари билан таъминланган ва 2 та штат бирлиги ҳозирги кунда вакант бўлиб турибди ва вакат иш ўринларини малакали юристлар билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда.
Юридик хизмат соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан жами 8 та давлат органлари ва ташкилотларида мониторинглар ўтказилганда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ҳақида 8 та тақдимнома таъсир чоралари киритилди ҳамда 4 нафар мансабдор шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилди.
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан келгусида ҳам ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилишини таъминлайди ва бу борада қилинган ишлар ҳақида белгиланган тартибда ахборот бериб борилади.
Камолиддин Эрназаров,
Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси