Янгиликлар
Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бермоқдамиз
Ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Оқолтин туман “Бўстон” МФЙдаги “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди, уларнинг муаммолари ўрганилди. Уйма-уй юриш жараёнида “Бўстон” МФЙ Регистон кўчаси 15/8-уйда яшовчи фуқаро Ж.Тожибоевага жамоатчилик ишларига жалб қилиш тартиби, уни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, Гулистон кўчаси 12/8-уйда яшовчи фуқаро Сафарова Холиданинг собиқ турмуш ўртоғи билан никоҳдан ажрим бўлмаганлиги, ҳозирда шаръий никоҳда эканлиги ва собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашиш ниятида эканлиги, бу борада ҳуқуқий маслаҳатга муҳтожлиги юзасидан қилган оғзаки мурожаатига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Уйма-уй бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш давомида Оқолтин туман адлия бўлими томонидан яна 8 та мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатлар тегишли тартибда бўлим иш юритувига олинди.
Турсунбой Каримов,
Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи