Янгиликлар
ФАОЛИЯТИМИЗ ОЧИҚЛИК, ШАФФОФЛИК ТАМОЙИЛЛАРИГА АСОСЛАНАДИ
Адлия органларининг фаолияти очиқлик, шаффофлик тамойилларига асосланади. Тизимга “Очиқ адлия” принципини татбиқ этишдан кўзланган мақсад фаолият ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилгандир. Ширин шаҳар адлия бўлими фаолиятига бир назар.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига 32 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш борасида ҳудуддаги 28 та давлат органлари ва ташкилотларига қонун бузилмаслиги юзасидан огоҳномалар киритилди.
2020 йилнинг 9 ойи давомида Ширин шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 3 та умуммажбурий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Шундан, 1 таси Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг, қолган 2 таси эса шаҳар ҳокимининг умуммажбурий тусдаги қарорларидир.
Булар, шаҳар ҳокимлигининг “Шаҳар ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги
ва “Ширин шаҳрида 2021 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида”ги қарорлари, Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг “Ширин шаҳрида топонимик объектларнинг номланиши соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасидир.
Мазкур қарор лойиҳалари қонунчиликка мувофиқ деб топилган ҳамда эътирозларсиз розилик имзоси қўйилган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш йўналишида шаҳар ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилиб, 4 та тақдимнома киритилиб, 48 та таклифлар ишлаб чиқилган.
Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида шу кунга қадар жами 107 та (шундан 11 таси сентябрь ойида) мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шундан 64 та мурожаат қаноатлантирилган, 30 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 8 таси тегишлилиги бўйича юборилган,
1 таси рад этилган ҳамда 4 таси ўрганилмоқда.
Бўлим томонидан мазкур соҳа бўйича 4 та тақдимнома киритилиб,
5 млн. 200 сўмлик тўланмаган иш хақлари ундирилиб, юридик шахсга етказилган 65,0 млн. сўм зарар ундириб бериш юзасидан Иқтисодий ишлар бўйича Боёвут туманлараро судининг хал қилув қарори чиқарилиши таъминланди, шунингдек, 52 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Бундан ташқари, 1 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.
Бугунги кунда Ширин шаҳридаги 7 та ташкилотда юридик бўлим мавжуд бўлиб, шундан, 1 таси вакант ҳисобланади.
Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг
19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси мутахассис жалб қилинган ҳолда Ширин шаҳар СЭОМда мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида Ширин шаҳар СЭОМда жами 17 нафар ходимларга 46 млн. 800 минг сўм иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб, ходимларни иш ҳақлари ундириб берилди, 17 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бундан ташқари, аҳоли ўртасида 2 маротаба сўровномалар ўтказилиб, таҳлил натижалари бошқармага тақдим этилди.
Шаҳардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан сайёр қабул режаси ҳам тасдиқланган.
Бўлим томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган ташкилотлар, корхона ва муассасаларда жами 24 та мониторинг ва таҳлиллар ўтказилиб, жами 25 та огоҳнома, 9 та тақдимнома, 5 та интизомий ҳамда қонунбузилишини содир қилган шахсларга нисбатан 4 та маъмурий таклифлар берилган.
Шунингдек, 498 маротаба (шундан 97 таси сентябрь ойида) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 279 таси ОАВ орқали (2 та телевидения, 1 та радиода, 4 та газета, 372 та расмий веб-сайтларда) амалга оширилган, 199 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилган. Ушбу тарғибот ишларида жами 873 та тингловчилар иштирок этган.
Ш.Надиров,
Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи