Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига                  1-ИЛОВА «Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш» қоидаларининг 38-бандига кўра, агар, абонент манзили бўйича ҳеч ким истиқомат қилмаган ёки кам шахслар истиқомат қилган тақдирда, турар жой эгаси ёки абонент Санитар тозалаш маркази ёки унинг тегишли туман (шаҳар)га бириктирилган мутахассисига абонент тўғрисидаги маълумотга тузатишлар киритиш учун мурожаат қилишга ҳақли. Бунда, мурожаатга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланган, ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар тўғрисидаги далолатнома илова қилинади. Мазкур ҳолда, Санитар тозалаш маркази далолатномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига тегишли тузатишлар киритади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилади.

      Энди сув бўйича саволингизга тўхталсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-ИЛОВА “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидаларининг 114- бандига асосан уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. I гуруҳ истеъмолчиси яъни, хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар, ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай ИСКХ (ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги)ташкилотини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда истеъмолчи, ИСКХ ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва уйнинг асосий эгаси томонидан — уч томонлама далолатнома тузилиши лозим эди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов жавоб берди.