Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ – АМАЛДА! ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ЎРГАНИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ САНЖАР ЎРМОНОВ:


Мисол учун, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Darmon Davo” МЧЖ раҳбари О.Алимованинг кўрсатилган транспорт хизматлари учун “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлов амалга оширилмаётганлиги сабабли, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, 2019 йил 28 ноябрь куни “Darmon Davo” МЧЖ билан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ ўртасида 3-сонли транспорт воситаларида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Тарафлар келишувига кўра, юкловчи буюртмачининг буюртмасига асосан пахта хом ашёсини ортиш, тушириш ишларини, буюртмачи эса бажарилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, иш бажарилганджан сўнг буюртмачи меҳнатга ҳақ тўлашни, шартнома шартларини унутади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Оқолтин туманлараро иқтисодий судига мурожаатчи манфаатида даъво ариза киритилди ва тўланмай келган маблағ суд орқали ундирилди.

Бундан ташқари, 31 та мурожаат кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган ва бўлимлар томонидан қонуний ҳал этилган.

Шунингдек, “Ишонч телефони” орқали келиб тушган 9 та мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилган ва 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

14 та назорат тадбирлар бўйича 19 та ташкилотда ўтказилган текширишлар натижасида 2 640 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 22 та идорага тақдимномалар ва 4 та маъмурий таклифлар киритилган. Натижада 15 нафар шахс интизомий (шундан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган) ва 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Судга 5 та 508 млн сўмлик даъво аризаси киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилиши таъминланди.

Ҳисобот бўлим томонидан топшириқ ва иш режаларга асосан ўтказилган тадбирлар давомида 7 та таҳлил ва умумлаштиришлар ўтказилди.

Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан хорижий давлатлар тажрибасини ўрганилган ҳолда Вазирликка таклифлар киритилди.

Масалан, бўлим томонидан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича миллий қонунчилик ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди.

Хусусан, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Австралия, Австрия, Италия, Канада, Норвегия, Испания, Ирландия, Нидерландия, Бельгия, Россия ва Украина давлатларида баҳолаш, риэлторлик ва аудиторлик фаолияти учун рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, мазкур лицензияланадиган фаолият турларини қисқартириш, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш учун рухсат бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирликка юборилди.