Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

«Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда жиддий камчиликларга йўл қўйилган» – Турсунбой Каримов


2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Оқолтин тумани адлия бўлимига 250 та хатлов ҳужжати келиб тушган. Бу ҳақда Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов депутатлар олдида ҳисобот берди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 91 та ариза келиб тушган. Кўриб чиқилган аризаларнинг 80 таси ўз тасдиғини топган ва қаноатлантирилган.

Шундан 20 таси бўйича судга даъво аризалари киритилган бўлиб, барчаси қаноатлантирилган. Ушбу аризаларнинг барчаси иш ҳақларини олишда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлардир.

Шунингдек, 10 нафар шахсга “ҳайфсан” интизомий таъсир жазоси, 3 нафарига маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

Сайёр қабулларда 30 та мурожаат қабул қилинган. Шулардан 20 таси қаноатлантирилган.