Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

ЭРКИН АКА АДЛИЯ БЎЛИМИДАН МАМНУН


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаётган масалаларга ҳуқуқий ечим топиш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир. Ана шу жиҳатдан адлия халқ билан янада яқин.

Мирзаобод туман адлия бўлимига келиб тушган бир мурожаат юзасидан фикримизни давом эттирсак.

"Дўнгариқ" маҳалласида истиқомат қилаётган Эркин Жуманов 1-гуруҳ ногирони. У бир оёғидан ажралганига анча бўлди, ҳозирда иккинчи оёғида ҳам оғриқ бўлаётганлиги, бу жисмоний ҳаракатда зўриқиш пайдо қилаётганлиги сабабли сиҳатгоҳга соғлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланма олишда амалий ёрдам беришни сўраб туман адлия бўлимига  мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат зудлик билан ўрганиб чиқилиб, адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари билан Сирдарё вилоят тиббий ижтимоий хизматлар бўлими Мирзаобод туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан фуқаро Э.Жуманов ва унинг турмуш ўртоғи Н.Жумановага Тошкент шаҳридаги “Нуронийлар” санаториясига йўлланма расмийлаштирилди. Бугун Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан ушбу йўлланма мурожаат эгасига топширилди.

  • Тўғрисини айтсам, бу кутилмаган совға бўлди, 15 йил деганда санаторияга бориш насиб қилди. Туман адлия бўлимига раҳмат, улар учун дуодаман, - дейди Эркин Жуманов.
  • Бўлимга фуқаролардан келиб тушган ҳеч бир мурожаат четда қолмайди. Ушбу мурожаат юзасидан Эркин Жумановнинг оилавий шароити, тиббий муассасанинг хулосаси билан танишдик, чиндан ҳам фуқаро саломатлигини тиклаши зарур, ўзи мустақил ҳаракатлана олмаслигини эътиборга олиб турмуш ўртоғига ҳам йўлланма берилди, - дейди Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов.

Ҳа, Эркин ака, адлия бўлимидан мамнун. Декабрь ойининг дастлабки кунларида у турмуш ўртоғи билан санаторияга йўл оладиган бўлди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими