Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”. Ушбу фаол ҳаракат адлия органлари томонидан давом эттирилмоқда. Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда “Намуна” маҳалласи маъсул ходимлари “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларни қийнаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида “Намуна” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқароларнинг хонадонларида бўлишди.

Х.Турсункулова 65 ёшда, III гуруҳ ногирони. У тиббий ёрдамга муҳтож. Адлия бўлимининг кўмаги билан фуқаро 7-сонли поликлиника шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда 4 турдаги дори-дармон воситалари билан таъминланди. Уйма-уй юриш жараёнида 8 нафар аёллар ва ёшлар билан суҳбатлашилди. Уй-жой, моддий ёрдам, коммунал соҳага оид фуқароларнинг мурожаатларига ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 


Дилшод Абдуллаев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси