Янгиликлар
26
АСОСИЙ МАҚСАД -ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ
-20 нафар Гулистон ҳамда Ширин шаҳрилик фуқародан мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинди, - дейди бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов. - Айтиш жоизки, фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳам турлича. Мисол учун, Оқолтин тумани Навоий МФЙ да истиқомат қилувчи Унсиной Абдуназарова кам таъминланганлар рўйхатига киритишда амалий ёрдам сўради.
Гулистон шаҳрилик Ким Людмила Александровнага мерос гувоҳномасини расмийлаштириш масаласида ҳуқуқий маслаҳат берилди. Мирзаобод тумани Дўнгариқ маҳалласилик Ёқубжон Абдуллаев тадбиркорлигини ривожлантириш, новвойхонаси учун ун харид қилиш масаласида мурожаат қилди. Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи Зиёда Турсинбоева арзонлаштирилган уй-жой харид қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ширин шаҳар Фарҳод маҳалласида истиқомат қилувчи А.Хатамов отасининг номидаги уйни ўз номига ўтказиш масаласида ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилди.
Бепул ҳуқуқий маслаҳат керак бўлган фуқароларга уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари шу жойнинг ўзида тушунтирилди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.