Янгиликлар
26
Huquqiy axborot kunlari
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар бардавом. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадини ўзида ифода этади. Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлимида мазкур қонун тарғиботига бағишланган тадбир ташкил қилинди.
Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Мулоқотда ушбу ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди. Бундан ташқари, ишсизлик нафақаси миқдори оширилди. Давра суҳбатида қонунда назарда тутилган шу бошқа бошқа ўзгаришлар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.