Янгиликлар
26
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА!
Бу каби ишларХовос туманида ҳам тизимли олиб бориляпти. Хусусан, Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов томонидан маҳалла фаоллари иштирокида туманнинг Чаманзор МФЙ ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган жами 12 нафар ёшлар ва аёллар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди, уларга аҳоли учун долзарб мавзуларда бепул ҳуқуқий маслаҳатларни берилди.
Бундан ташқари кўмакка муҳтож аёлларга 11 турдаги озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар ижтимоий кўмак тариқасида тарқатилди.
Тумандаги "Темир дафтар"га кирган аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларига ҳуқуқий жиҳатдан ечим топишга кўмаклашиш давом эттирилади.