Янгиликлар
Мақсадимиз- халқни рози қилиш
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан халқни рози қилиш борасида бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг 3-чораги давомида Мирзаобод туман адлия бўлимига жами 308 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган. Ушбу хат ва ҳужжатларни ўрганиш жараёнида, айрим ҳолларда жиддий хато-камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги аниқланган. Камчиликлар юзасидан тегишли тартибда корхона ва ташкилотларга жами 35 та тақдимномалар, 149 та огоҳнома киритилган. 10 нафар ходимга интизомий жазога тортилиб, 66 млн сўм маблағлар тўлаб берилиши таъминланди.
Бўлимнинг иш фаолияти давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 117 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб мазкур мурожаатларнинг 92 таси ҳал қилинган, 82 таси қаноатлантирилган, 10 та ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича ҳал қилиш учун туман ташкилотларига юборилган.
Бўлим томонидан 2020 йил 3-чораги давомида судларга жами 8 та, жами 51 млн сўм ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди.
Бундан ташқари бўлим томонидан тумандаги корхона ва ташкилотларда 14 маротаба ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар натижасида 495 та қонунбузилишлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан турли хилдаги таъсир чоралари қўлланилди.
Мисол учун, Мирзаобод туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 2019-2020 йиллардаги фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, идоравий норма ижодкорлиги, мурожаатлар билан ишлаш, юридик хизмат фаолияти ҳамда соҳага оид қабул қилинган қонун хужжатлари ижросининг аҳволи ўрганилди.
Натижалари юзасидан адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан бир нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилмаганлиги сабабли 1 нафар ходимга нисбатан маъмурий таклиф киритилди.
Шу билан биргаликда, туман адлия бўлими томонидан туман ташкилот ва корхоналарида ташкил этилган юридик хизмат ходимларининг фаолиятини ҳам мувофиқлаштириб келмоқда. Ҳудудда юридик хизмат штат бирликлари мавжуд ташкилотлар 7 тани ташкил қилади.
Юристлар малакасини ошириш марказида 6 нафар юридик хизмат ходими малакасини оширган ҳамда аттестациядан ўтказилган. Уларга доимий услубий ёрдам бериб келинмоқда.
Туман адлия бўлимига келиб тушган 872 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тумандаги 48 та ташкилотларга етказилиши таъминланди.
Бўлим томонидан 2020 йилнинг учинчи чораги давомида жами 206 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бевосита учрашувлар ҳамда онлайн тарзида тизимли олиб борилди. Тарғибот материалларини маҳаллаларда телеграм каналлари орқали тарқатиш йўлга қўйилди.
Мирзаобод тумани ҳокимияти томонидан ҳисобот даврида жами 4 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Мазкур қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор қонун ҳужжатлари туркумлаштирилган ҳисобини юритиш учун давлат ҳисобига олинган.
Бугунги кунда Мирзаобод туманида 2 та хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идоралари фаолият юритади. Уларнинг меҳнат ва ижро интизоми туман адлия бўлими томонидан доимий назоратга олинган.
Ўтган давр мобайнида нотариал идора ходимлари ҳатти-ҳаракатларига нисбатан жисмоний ва юридик шахс вакилларидан бўлимга шикоятлар келиб тушмаган.
Адлия бўлими қайд этилган ишларни самарали давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ҳамид Ахмедов,
Мирзаобод тумани адлия
бўлими бошлиғи